“Азиз наманганликлар! Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 5 март кунги фармони билан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланганимдан хабарингиз бор.
2,5 йил давомида мамлакатда Тошкентдан сўнг аҳоли сони жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи Наманган шаҳрига раҳбарлик қилиш бахти насиб этди. Ўтган вақт мобайнида жамоамиз билан бу гўзал шаҳарни янада кўркам қиёфага келтириш, фуқаролари билан доимий мулоқотда бўлишга имкон қадар ҳаракат қилдик.
Бу уринишларимизда бизга яқиндан кўмак берган барча фаолларга миннатдорлик билдираман. Янги лавозимда ҳам Наманган ободлиги учун қўлдан келган ҳаракатларимни аямасликни ўз бурчим деб биламан.
Ҳамжиҳат бўлганингиз ва жонбозлигингиз учун ташаккур!”
Шавкатжон Абдураззақовнинг Facebook’даги саҳифасидан.
Recent Comments